Алекс Перрейра учинчи камарга яқин — Оқ Уйда тарих яратиладими?

  • 20.05.2026 19:44
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

14 июндан 15 июнга ўтар кечаси Оқ Уйда UFC нинг тарихий турнири бўлиб ўтади. Ушбу оқшомнинг марказий тўқнашувида енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Илия Топурия ва вақтинчалик камар соҳиби Жастин Гэтжи ўзаро баҳс олиб боради.

Турнирнинг иккинчи марказий жангида эса бразилиялик Алекс Перрейра октагонга кўтарилади. "Поатан" бу сафар оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун Cирил Ган билан тўқнаш келиши белгиланган. Агар Перрейра ушбу қарама-қаршиликда ғалаба қозонса, уч вазн тоифасида камарга эга чиққан жангчига айланади.

Бундан ташқари, мазкур кечада Шон О'Мэлли, Майкл Чендлер, Деррик Льюис ҳамда UFC нинг бошқа кўплаб машҳур жангчилари ҳам октагонга чиқиши режалаштирилган.


Шарипова Машҳура тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!