Алекс Сандро келажагини
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро ўзининг амалдаги шартнмасини узайтиришга яқин турибди.

Tuttosport тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи ПСЖ ва “Челси”нинг таклифларини рад этиб, туринликлар билан янги келишув имзоламоқчи. Агар Сандро “Юве” билан шартнома имзоласа, унинг маоши кескин оширилади.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум “кекса синьора” сафида жами 25та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.