Алекс Сандро учун Саудия Арабистонининг икки клуби курашмоқда

Туриннинг "Ювентус" клуби чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин. "La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчининг хизматларига "Ан-Наср" ва "Ал-Ҳилол" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Алекснинг "Ювентус" билан атиги бир йиллик шартномаси бор, шунинг учун унинг ёзда кетиши катта эҳтимол билан кўрилмоқда. Футболчининг ўзи аввалроқ "кекса сенёра"ни тарк этиш истагини билдирганди. Қулай молиявий шароитга эга Саудия Арабистони бразилиялик футболчи учун ажойиб вариант бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Сандро 2015 йилнинг ёзида "Порту"дан Турин клуби сафига келиб қўшилган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!