Алекс Сандро:
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Алекс Сандро ҳеч қачон жамоадан кетиш ҳақида ўйламагани ҳақида айтиб ўтди.

“Мен “Ювентус”дан кетиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман. Лекин, ҳозирча жамоа раҳбарияти менга янги шартнома таклиф қилгани йўқ. Менинг шартномам ҳамон 2020 йилга қадар тузилган. Ҳозир бор эътиборимни ўз ўйинимга қаратмоқчиман, нима бўлишини эса кейин кўрамиз”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Сандрога ўтган ёз Европанинг кўплаб грандлари жиддий қизиқиш билдиришган эди.