Александр Гвоздик шифохонага тушиб қолган эдими?

  • 21 октябрь, 2019, 16:45
  • 0
  • Бокс

Украиналик боксчи Aлександр Гвоздик шифохонадан чиқарилди, дея ҳабар бермоқда ESPN.

Гвоздик ҳамда Бетербиев ўртасидаги IBF ва WBC чемпионлик камарларини бирлаштирувчи жангнинг ўнинчи раундида Александр нокаутга учраган эди. Шундан сўнг украиналик чармқўлқоп устаси касалхонага ётқизилган.

32 ёшли Гвоздик ўзининг фаолиятида илк мағлубиятини бошидан ўтказди. Бунга қадар у 17 жангнинг барчасида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!