Александр Кокорин: Месси пиёда юриб ўйнайди

Россия терма жамоаси хужумчиси Александр Кокорин Аргентина билан ўртоқлик учрашуви ҳақида ўз фикрлври билан ўртоқалашди.

– Глушаков танаффусда либосини Месси билан алмаштиргани ҳақида нима деб ўйлайсиз?

– Бу қандай тарзда юз берганини билмайман, аммо шуни айтишим мумкинки мен хеч ким билан футболкамни алмаштирмадим.

– Аргентина сардори жиддий даражада ўйнамагани ҳаммага билинди, сизнинг фикрингиз кандай?

– Месси ҳар ўйинда деярли пиёда юриб ўйнайди, Мессининг тўп суриш усули унинг югуришидан ташкил топмаган, – дейди футболчи sports.ru нашрига берган интервьюсида.