Александр Крестинин: "Бунёдкор"дек жамоага бош мураббий бўлиш ҳар қандай мутахассис учун фахр"
Хабар берганимиздек, бугун россиялик мутахассис Александр Крестинин “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Тайинловдан сўнг “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиққан Александр Сергеевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- “Бунёдкор”дек ўз анъаналарига, қадриятларига эга клубдан бўлган таклифни фахр билан қабул қилдим. Чунки бу каби жамоаларда бош мураббий бўлиб фаолият юритиш ҳар қандай мутахассис учун шараф. Шу боис музокараларимиз узоққа чўзилгани йўқ.
Жамоа ҳозир турнир жадвалида қуйи поғоналарда эканлигидан хабарим бор. Вазиятни ўрганиб чиқдим, ҳолат кўнгилдагидек эмас. Вазиятни яхши томонга ўзгартириш керак, бу албатта биздан меҳнатни талаб қилади. Мен ва ёрдамчиларимга бундай ҳолат бегона эмас, кўникмамиз бор.
Ҳозиргина жамоанинг ўқув-машғулот базаси ва “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиқдим. Бемалол айта оламанки, ҳамма клублар ҳам бундай шароитларга эга эмас. Шундай экан, натижалар ҳам максимум даражада яратиб берилган шароитларга мос бўлиши лозим".
"Бунёдкор" матбуот хизмати.
Фикрлар