Александр Крестинин "Бунёдкор"нинг мағлубиятидан кейин: "Ўйин натижаси ҳаққоний"

Cоcа Cоlа Суперлигаси 18-турида ўз уйида “Бухоро”га мағлуб бўлган “Бунёдкор” клуби устози Александр Крестинин мағлубият, рақиб истаги, Марчич ва жамоа мақсади ҳақида фикр билдирди.

“Рақиб бугун ғалабани бизга қараганда кўпроқ истади. Ўйин натижаси ҳаққоний.

Бугун ўз имкониятларимиздан паст даражада ҳаракат қилдик. Ваҳоланки, ўйинга бир ҳафта тайёргарлик кўрган эдик. Рақиб автобус қўйди демайман. Барча ўйинларни рақиб жарима майдонида ўтказмоқдамиз. Муаммо ўзимизда.

Футболчилар жисмонан яхши ҳолатдалар. Буни махсус ускуналарда текширяпмиз. Бугун сафимизда майдонга тушаётган футболчилар ўйинни ҳал қила оладиган футболчилардир. Шунчаки, руҳий ҳолат бироз муаммо. Руҳий ҳолат ёмон эмас, нотўғри дейиш мумкин.

Ҳозиргача услуб ва схемаларимизда ўзгариш қилдик. Марчичга келсак, у доим ўз жойида ўйнаяпти ва ўз функционал вазифаларини бажаряпти. Қисқа муддатда жамоани ўзгартириш мушкул. Жамоани шакллантиришга вақт керак”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!