Александр Крестинин: "Тўғриси, дарвозага кам зарба бердик"
“Навбаҳор” – “Бунёдкор” (3:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Алесандр Крестинин журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Ҳаммага хайрли оқшом! “Навбаҳор” ва унинг мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бу ўйиндаги ғалаба уларга жуда керак эди. Қийин ўйин бўлди. Рақибимиз ҳар томонлама кучли, профессионал ва тажрибали ўйинчилар жамланган. Бу ерда мураббийни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Унинг ҳам тажрибаси катта. Бизда ҳужумларда нимадир ўхшамади. Имкониятларимиз бўлса-да, охирги зарбани берадиган футболчи топилмади. Жавоб ҳужумларини уюштиришга ва қанотлардан ҳам ҳужумга ўтишга ҳаракат қилиб кўрдик, аммо натижа бўлмади. Ҳаётда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради.
- Бизда жамоангизни ўйини ёмон таассурот қолдирмади. Лекин натижага эришиш учун нима етишмади?
- Нима дейишим мумкин? Ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Ҳар бир чизиқдаги ижрочиларимиз бор маҳоратлари билан тайёрланишганди. Барча жараёнларни ўрганиб чиққандик, ўз устимизда ишлагандик. Ўйин видеоёзувини кўриб чиққанимдан сўнг бирор фикр айтишим мумкин. Ҳозир эса ҳеч нимани кўрмасдан туриб бирор нарса дея олмайман. Тўғриси, дарвозага кам зарба бердик. Мантиқан ўйлаб нима ҳам дейиш мумкин? Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Яхши тайёрландик, афсуски натижа ўхшамади. Айрим вазиятларда тўп билан ҳам ижобий ҳаракат қилдик.
- Жамоангиздаги легионерлар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биз бу ерга барчамиз яхши ўйин кўрсатгани ва натижа қилгани келганмиз. Ҳозир бирор нима айтишим қийин. Ниятимиз яхши. “Бунёдкор”ни юқори ўринларга олиб чиқмоқчимиз. Кимнидир яхши ёки ёмон ўйнади, деб ўйинчиларни позициясига қараб ажратишим қийин.
- “Бунёдкор”ни иккинчи даврадаги яхши ўйини қайси деб ўйлайсиз?
- Мавсум давомидаги алоҳида бирор-бир учрашувни ажратиб кўрсата олмайман. Биз барча учрашувларда қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Бизни яна иккита учрашувимиз бор. Шу боис бу ҳақида бирор нима дея олмайман. Иккала ўйинни ўтказиб олайлик, кейин фикр билдиришим мумкин. Келинглар, чемпионат тугашини кутиб турайлик. Кейин бир тўхтамга келсак бўлади.
- Кейинги мавсумда “Бунёдкор”дан қандай натижа кутиш мумкин?
- Билмайман, буни раҳбарлар билади.
Фикрлар