Александр Овечкиннинг хет-триги “Вашингтон”га ғалаба келтирди

Миллий хоккей лигаси чемпионатининг навбатдаги турида 8та ўйин ўтказилди.

 «Air Canada Centre» спорт саройида “Торонто” клуби “Вашингтон”га қарш ўйин ўтказди. Ушбу ўйинда россиялик Александр Овечкин рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол этиб, “Вашингтон”нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

“Монреаль” ўз мйдонида ўтган ўйинда “Баффало” дарвозасига уч маротаба гол уриб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек чемпионатда “Сент-Луис” – “Миннесота” 6:3, “Аризона” – “Вегас” 2:4 , “Питтсбург”– “Тампа-Бэй” 5:2, “Флорида” – “Чикаго” 1:4, “Детройт” – “Нью-Жерси” – 3:4, “Оттава” – “Айлендерс” 1:2, ҳисоблари қайд этилди.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)