Александр Пантожа Жошуа Ванга қарши мағлубиятини изоҳлади
Мьянмалик ММА устаси Жошуа Ван билан реваншда муваффақиятсизликка учраган Александр Пантожа мағлубиятини машҳур кино қаҳрамони Рокки Балбоанинг иқтибоси билан изоҳлади.
"Мен сенга шундоқ ҳам билган нарсангни айтаман. Дунё яхлит камалак эмас. Бу ифлос ва шафқатсиз жой. У сени қанчалик зўрлигингни билмайди. Агар унга рухсат берсанг, у сени тиз чўктиради ва умрингнинг охиригача шу ерда ушлаб туради.
Сен ҳам, мен ҳам, ҳеч ким ҳаётдек қаттиқ урмайди. Лекин гап қанча куч билан ура олишингда эмас. Гап қанча зарбага бардош бера олишинг ва олдинга интилишда давом этишингда! Мана шунда ғалаба сеники бўлади.
Агар ўз қадрингни билсанг, бориб ўзингга лойиқ нарсани ол. Аммо зарба беришга тайёр тур. Бошқаларни бармоғинг билан кўрсатиб, у ёки бошқа биров туфайли бирор нарсага эриша олмаганингни айтишинг шарт эмас.
Фақат қўрқоқларгина шундай қилишади. Рокки Балбоа", - деб ёзди бразилиялик ижтимоий тармоқда.
Маълумот учун, Александр Пантожа 2023 йилда Брендон Моренони очколар эвазига енгиб, чемпионлик камарини қўлга киритганди, шундан сўнг у Брендон Ройвал, Стив Эрсег, Кай Асакура ва Кай Кара-Франсга қарши жангларда чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида жароҳат сабаб Жошуа Ванга ютқазиб қўйганди.
Лос-Анжелесда бўлиб ўтган "UFC 331" турнирида Пантожа ва Ван октагонда беш раунд муросасиз реванш ўтказди. Якунда эса ҳакамларнинг якдил қарори билан Мьянма вакили яна ғалаба қозонди.

Фикрлар