Александр Поветкин ва Диллиан Уайт ўртасидаги реванш жанги санаси маълум қилинди

22 август куни профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида россиялик Александр Поветкин (36-2-1, 25 КО) ва британиялик боксчи Диллиан Уайт (27-2, 18 КО) ўртасида жангда Поветкин 5-раундда чап қўлидаги “апперкот” зарбаси эвазига Уайтни чуқур нокаутга учратган эди.

Жангдан кейин реванш ҳақида жуда кўп гап-сўзлар бўлди. Ниҳоят, бу борада бир тўхтамга келинган ва реванш жанги санаси маълум бўлди. Бу борада постер ҳам эълон қилинди. Унга кўра, супер оғир вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги иккинчи тўқнашув 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ушбу жанг WBC муваққат ҳамда WBC Diamond чемпионлик камари учун ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)