Александр Поветкин ва Майкл Хантер жангида дуранг қайд этилди

  • 8 декабрь, 2019, 01:58
  • 0
  • Бокс

Саудия Арабистонида бўлаётган профессионал бокс оқшомида навбатдаги жанг ўз ниҳоясига етди. Унда россиялик оғир вазн тоифасидаги боксчи Александр Поветкин Майкл Хантер билан жанг олиб борди.Тўлиқ 12 раунд давом этган,ушбу қарама-қаршиликда кучлар тенг келди. Мазкур тўқнашув дуранг натижа билан ўз якунига етди.

Хабарингиз бор, ушбу бокс оқшомининг марказий жангида Энди Руис ва Энтони Жошуа рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!