Александр Самедов Россия терма жамоаси машғулотларида иштирок этмади
Ads

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Самедов жамоанинг бугунги машғулотларини ўтказиб юборди.

Берилган маълумотларга кўра мураббийлар штаби 33 ёшли футболчига бироз дам беришга қарор қилган ва шу боис Самедов бугунги машғулотлар давомида фақат якка тартибда шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 7 июнь куни ЖЧ-2018нинг чорак финалида Хорватияга қарши баҳс юритади.