Александр Усик футболчи сифатида ҳам ёмон эмас!

  • 12 октябрь, 2023, 16:55
  • 0
  • Бокс

Житомирнинг “Полесье" клуби ярим ҳимоячиси Артем Козак Александр Усикнинг футболчи сифатидаги ҳаракатларига баҳо берди.

“Бўйи ва вазни бўйича у жуда муносиб даражада. Унинг машғулот ўтказаётганини кўриб, ҳайратда қоламан. Саша Winter Cup турнирида ҳужумчи сифатида ўйнади ва ўзини жуда яхши кўрсатди, шунинг учун Будковский эҳтиёт бўлиши керак, унга кучли рақобатчи бор", - дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Александр Усик профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF чемпионлик камари соҳиби саналади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!