Александр Усик ҳамда Чазз Уизерспунг ўртасидаги жанг статистикаси эълон қилинди

CompuBox тизими Александр Усик ва Чазз Уизерспунг ўртасидаги жанг статистикасини эълон қилди.

Украинлик боксчи жанг давомида жуда фаол бўлган. Бу рақамларда ҳам ўз аксин топди. Усик 347 та зарба йўллаган бўлса, АҚШлик чармқўлқоп устасида ушбу натижа 208 та кўриниш олди. Аниқлик борасида Чазз Уизерспун жуда паст кўрсаткич қайд этган. Усикнинг 10 та аниқ йўлланган зарбасига у битта билан жавоб қайтарган. Чаззнинг “Жеб” зарбаларидан бештасигина аниқ бўлган. Усикда эса бу 53 тани ташкил қилади. Кучли зарбалар борасида эса, Усикни натижаси 69.9 % бўлса, АҚШлик боксчида 16.2% кўриниш олган.

Хабарингиз бор, бугун АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтган жанг оқшомида Александр Усик рақибини муддатидан аввал таслим қилган эди.