Александр Усик Жошуа ва Фьюри жангига рухсат берадими?
Професcионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBА, WBО, IBF, IBО камарлари соҳиби британиялик Энтони Жошуа ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри жанги борасида промоутерлар иш олиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жанг 2021 йил март ойида бўлиб ўтиши режа қилинган.
Аммо WBО президенти Пачо Велкерсел Жошуага бошқа имкон берилмаслиги ва WBО камарини Александр Усикдан ҳимоя қилиши кераклигини айтиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Александр Усик эса, интервьюларининг бирида бу жангни кечиктиришга Жошуа ва Фьюри ўзаро жанг қилиши учун имкон беришга шаъма қилди.
"Барча 4 камар битта шахснинг қўлида бўлиши мумкин. Биз барчамиз жанг бўлиб ўтиши учун келишиб олишимиз керак. Чунки бу жуда катта воқелик бўлади." - деди Усик.
Фикрлар