Александр Усик ва Рико Верховен жанги ғолибига махсус совға топширилади!
WBC, WBА ва WBО чемпионлик камарлари соҳиби Александр Усик ва Glory чемпиони Рико Верховен ўртасидаги жанг ташкилотчилари ғолиб учун махсус мукофот эълон қилишди. Бу ҳақда "Ring Magazine" хабар бермоқда.
23 май куни Гизада ўтказиладиган баҳс ғолибига "WBC Main Event" жаҳон чемпионлиги учун махсус кулон берилади. Кулон 18,9 каратли зумрад ва олмослардан ясалган бўлиб, унинг қиймати 40 000 долларга баҳоланмоқда.
Маълумот учун, 2012 йилги Олимпия чемпиони Усик профессионал боксдаги дебютини 2013 йилда ўтказган. 2025 йилда эса у оғир вазнда икки карра мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

Фикрлар