Александр Усикни бир қатор футболчилар жангдан олдин қўллаб-қувватлашди
Португалиянинг "Бенфика" клуби дарвозабони Анатолий Трубин ва Украинанинг "Шахтёр" футбол клуби ўйинчилари ўз ҳамюрти ва бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикни британиялик Тайсон Фьюри билан ўтказиладиган реванш жанги арафасида қўллаб-қувватлашди.
22 декабрь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган супер тўқнашув Тошкент вақти билан тонгги 03:30 да бошланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, украиналик Александр 2013 йилда профессионал боксда дебют қилган. Фаолияти давомида у 22 та ғалабадан 14 тасини муддатидан олдин қўлга киритган.
Фикрлар