Александр Волков Хабиб Нурмагомедов ва Дастин Порье жангини қанчага шарҳлаган эди?

UFCнинг оғир вазн тоифасидаги жангчиси Aлександр Волков Хабиб Нурмагомедов  ва Дастин Порье жангини биринчи каналда шарҳлаб борган эди. Айнан ушбу шарҳ жараёнидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

" Хабиб билан жуда яхши муносабатдаман. Шахсан у билан бир неча бор учрашганман ва у менда зиёли инсон сифатида таассурот қолдирган. Унинг отаси Aбдулманап Нурмагомедов билан ҳам жуда яхши алоқадаман. Албатта, ўша жангда Хабибга мухлислик қилдим.

Шундай бўлсада, Порье ва Конор ҳам яхши савиядаги жангчилар. Уларни ҳам муносиб баҳолаш керак.

Шарҳ нархи? Шунчаки бепул ",- деди Волков.