Александр Хомяков: "Бундай ўйин жуда керак эди"
“Андижон” – “Родина” (0:0) беллашувидан сўнг жамоамиз устози Александр Хомяков шундай деди:
“Қизиқарли ўйин бўлди, ўзига хос жамоа экан. Биринчи бўлимда бироз ноқулай бўлди. Сабаби, шамол бизга халақит қилди. Шунинг учун кўпроқ ҳимояландик.
Ҳимоядан чиқишимиз унчалик ўхшамади ва тўпни ерда назорат қила олмадик. Асабий ҳолатлар бўлди. Иккинчи бўлимда 20-25 дақиқа рақиб жарима майдонида фаол бўлдик.
Рақибларнинг дарвозамиз олдидаги вазиятлари анча хавфли бўлди. Имкониятларни кам яратдик. Бундай ўйин жуда керак эди. Қаердадир характер кўрсатдик. Сифат олиб киришга уриндик, шунинг учун қайсидир маънода қониқдим”.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар