Александр Хомяков: "Жамоа ўз йўлига тушиб боряпти"

“Андижон” 15 февраль куни иккита учрашув ўтказди ва бу жамоанинг охирги назорат ўйинлари эди.

Энг сўнггисини Молдаванинг “Петрокуб” клубига қарши қарши ўтказди ва унда ҳам ҳисоб очилмади.

Мазкур беллашувдан сўнг “Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков қуйидагиларни айтди:

“Анталиядаги йиғинимиз якунланди. Энг муҳими жароҳатларсиз тугатдик. Умумий олганда, тўла қониқдим. Ташкилотчилик ҳам яхши кечди. Барча талабларимиз бажарилди.

Жамоанинг функционал ҳолатини текшириб олдик. Назорат ўйинлари орқали аста-секин жамоа ўз йўлига тушиб бормоқда. Йигитлар қандай ўйнашимиз кераклигини тушунишмоқда.

Умуман, бугунги ҳолатдан қониқиш ҳосил қилдим. Ҳа, биз иккила ўйинда ҳам гол ура олмадик. Лекин келажагимиздаги ишларимиз яхши бўлади, албатта”.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
16/02/2023 13:47
Хомяков жаноблари ширин газдан (S,GS) y'рнак олинглар Дания жамоасини 2-1 Германия жамоасини 4-2 маглуб этди видио тасвирлари х,ам аник, ва тиник, ку'рсатилди сизларни жамоанглар мана нечта у'йиндан бери гол уралмаяпди Видио тасвирчиларингни билмайман ку'чада бекор юрганни тутволиб одам ку'пайсинга Туркия олиб борибсизлар тасвир шундок, х,ам ёмонки на товуши бу'лсин на одам билан ту'пни фарк,и бу'лсин у видинглани ку'риб томоша к,илиб бу'лмайди хафа бу'лманглар АНДИЖОН жамоаси х,али супер лигага тайёр эмас ку'ринади