Александр Хомяков: "Келинглар, биргалашиб байрам қиламиз!"
“Андижон” – “Пахтакор” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Александр Хомяков иштирок этди.
- Александр Андреевич, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Ҳиссиётлар қандай?
- Қандай эҳтирослар бўлиши мумкин? Албатта, хурсандман. Кайфиятим аъло даражада. Агар “Андижон” жамоаси ютса шаҳарда қандай байрам бўлишини барчамиз яхши биламиз. Шаҳар аҳолиси ниҳоятда хурсанд бўлишига мен ҳам гувоҳ бўлдим, лекин мағлубиятга учраса ҳамма хафа бўлади. Шу боис мени ҳам бу ғалабадан бошим осмонга етди. Ҳаммани яна бир бор ғалаба билан табриклайман. Барчамиз бирдек ҳаракат қилдик, мухлислар ҳам зўр ҳолатда бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўйинчилар ҳам буни яхши ҳис қилишди ва ғалабага борларини беришди. Омад ҳам биз томонда бўлди. Дарвозабонимиз ҳам бир неча бор хавфли вазиятларда қутқариб қолди. Рубиннинг фантастик тарздаги голи ғалабага замин бўлди. Шунинг учун барча-барча андижонликларни ғалаба билан муборакбод этаман. Ўйлайманки, бугун шаҳарда байрам кайфияти бўлади.
- 81-дақиқада учта футболчи алмаштирдингиз ва орадан 3 дақиқа ўтгач, гол урилди. Бу сизни тактикангизмиди?
- Бу ерда ўйин вазиятидан келиб чиқиб ўзгаришларни амалга оширгандик ва бу ўз натижасини берди. Биз қанотларни кучайтиришимиз керак эди. Шу боис ўйинчиларни алмаштирдик. Бир қанча вазиятларда хатолар ҳам бўлди. Ҳимоячиларимиз ҳам айрим ҳолатларда кичик хатоларга йўл қўйишди. Бизга мудофаа чизиғини ушлаб туриш учун янги кучлар керак эди. Шуларни ҳисобга олиб 3 та футболчини алмаштиргандим. Абдуғаниевда чарчоқ аломатлари сезилгандек бўлди. Уни алмаштирдик. Қолаверса, рақибни ОЧЛда кўп куч сарфлаганини ҳам билардик. Уларда толиқиш, сафарга бориб-келиш таъсир қилгандек бўлди. “Навбаҳор” жамоаси билан ҳам шунга ўхшаш ҳолатларни ҳисобга олгандик ва ўшанда бу ўз самарасини берганди. Якунда биз ўз мақсадимизга эришдик.
- Кейинги мавсумда Хебайни “Андижон”да қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз? Айрим клублар уни сотиб олмоқчи экан...
- Хебайни кейинги йили ҳам жамоа билан шартномаси бор. Келаси йили нима бўлишини албатта вақт кўрсатади. Олдимизда яна бир қатор ўйинлар бор. Иложи борича шу ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, юқори ўринларда юришни хоҳлаймиз. Шунингдек, кейинги йили Андижон футболини 60 йиллик юбилейи бўлади. Шу сабабли жамоа яхши натижаларга эришиши керак. Шундай экан, яхши ниятлар билан олдинга интилиб ишлашни давом эттирамиз. Қани кетдик, байрам қиламиз (кулади).
- “Андижон” пешқадамлардан очко тортиб оляпти. Бу сизга қанчалик ёқимли?
- Жуда ҳам ёқимли-да. Худди сизлар хурсанд бўлгандек, мен ҳам хурсандман. Сизлардан кўра ниҳоятда хурсандман. Чемпион жамоани мағлуб этиш ниҳоятда ёқимли. Таърифга сўз йўқ! Келинглар, биргалашиб байрам қиламиз!
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар
НАВБАХОР Чемпион