Александр Хомяков: Натижадан қониқишмоқдами, демак тўғри йўлдан кетмоқдамиз

Бугун Олий лигада 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Муборакнинг "Машъал" клуби ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо"сини қабул қилди ва Зафар Тўраев томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков учрашув бораси ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Машъал" расмий сайти хабар бермоқда.

"Бугун биз ўз майдонимизда сўнгги баҳсни ўтказдик. Шу боис бу учрашувда ғалаба қозонмасак бўлмас эди. Шубҳасиз бу ғалабани муҳлисларимизга бағишлаймиз.

Шогирдларимга раҳмат айтаман улар қийин мавсумни жуда яхши ўтказишди. Ҳар бир баҳснинг натижаси учун албатта мураббий жавобгар натижамиздан қониқишса демак тўғри йўлдан кетмоқдамиз барчага ғалаба муборак бўлсин", - деб айтиб ўтди Александр Хомяков

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!