Александр Хомяков: "Омад биз томонда бўлмади"

“Андижон” – ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Александр Хомяков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Барчангиз ўйинни кўрдингиз. Бугунги ўйинимиз ғалабага мос эмасди. Шунингдек, мағлубиятга ҳам учрамаслигимиз керак эди. Бир вазиятда пенальтига ўхшаган ҳолат бўлди. Агарда у амалга ошганида ўйин бошқача бўлиши мумкин эди. Бу учрашувда бизда бир қатор босимлар ҳам бор эди. Агар ғалаба қозонганимизда 5-ўринга чиқиб олишимиз мумкин эди. Афсуски, баъзи вазиятларда ўйинни ўз қўлимизга ололмадик. Яна айрим ҳолатларда асабийлашишга тўғри келди. Шу сабаб Бекмуротовни ҳам алмаштиришга қарор қилдим. Чунки кўпроқ асабийлашди ва натижада биринчи таймнинг ўзида алмаштирдим. Ўйинимиз ҳақида нима дейишим мумкин? Яна такрорлайман: ўйинимиз ғалабага мос эмасди. Имкониятларимиз ҳам кўп бўлмади. Қанотлардан тўп оширишларда ҳам бир қатор хатоликларга йўл қўйдик. Армин бош билан зарба йўллаганида аниқлик етишмади. Аламлиси, майдон марказини бой бердик. Ўйинга тайёргарлик жараёнида бу ҳолатларга эътибор қаратгандик. Аммо майдонни бошқа чизиқларида ҳам камчиликлар бўлди. Ҳозир бирор-бир фикр билдириш ҳам қийин бўляпти. Бундай ҳолатлар бизга кейинги учрашувларда дарс бўлади, деб ўйлайман. Бу каби учрашувлар орқали футболчиларнинг руҳияти янада кучаяди. Мағлубиятни тўғри қабул қилиб олдинга интиламиз.

- Фарҳод Бекмуротов билан нима юз берди?

- Бундай ҳолатлар ҳаммада ҳам бўлиб туради. Босим катта эди, мухлисларимиз бу ўйинда ҳам фақат ғалаба кутишганди. Тайёргарлик шунга яраша бўлганди. Бу сафар ҳам ишқибозларни ғалаба билан хурсанд қилишни хоҳлагандик. Ушбу учрашувда ҳиссиётлар кўп бўлди. Унинг ўйиндаги ҳиссиётга берилиб қилаётган ҳаракатларини кўриб ва 10 киши бўлиб қолишдан чўчиган ҳолда футболчини алмаштирдим. Уни тинчлантириш учун захирага олдим. Умумий маънода айтганда, йигитларимиз ҳаракат қилишди. Омад биз томонда бўлмади.

- Бугунги учрашувда жамоангизга нима етишмади?

- Биз вазиятни ўзгартиришга астойдил ҳаракат қилдик, айниқса, биринчи таймни ўзида. Ҳаттоки, рақиб бизни яхши назорат қилган бўлса ҳам охиригача курашдик. Рақибнинг бир қатор ҳаракатларини ёпа олмадик. Баъзи ҳолатларда эса асабийлашдик. Бундай баҳсларда бироз тажрибамиз ҳам етишмади.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Xabibillo
29/10/2023 07:00
Судя ни ифлослиги баланс уйин бой берилди.

&
Адхамжон Низомов
28/10/2023 20:55
Хакам харом уйнади.мухлислар кур эмас.андижон-хакам 0-1
&
ал хилол
28/10/2023 20:02
ОКМК жамоси зурга харакат килишиб уйнашди,шунда хам эплаша олмадинг Хомяков,канака курсатма бергандинг узи.
&
Bek 56
28/10/2023 20:02
Келди (Омад) х,ам кучлиларга кулиб бок,ади .Андижонда фак?ат битта у'йинчи гол уради этибор беринг агар Хэбаж у'йнамаса Андижон ютказади бугун Огмка Хэбаж га у'йнашга имконият бермади натижада Андижон ютк,азди янаги йилдан иккита яхши х,имоячи иккита х,ужумчи иккита ярим х,имоячи олса 3 ва 4 у'оидар учун курашса бу'лади