Александр Хомяков: "Рақиб таркиби ҳақидаги савол менга берилмаслиги керак, деб ўйлайман"

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дастлаб барчани жамоамизни ярим финалга чиққани билан табриклайман. Бизни шундай мухлисларимиз борки, улар хурсандчилигимизда ҳам, хафагарчилигимизда ҳам биз билан бирга бўладилар. Ҳар доим уларни жамоамиз билан бирга эканлигини ҳис қилиб турамиз. Ишқибозларимизнинг ажойиб қўллаб-қувватлаши сабабли биз яхши ўйин кўрсата оламиз. Ҳаммага раҳмат, йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Оддий ўйин бўлмади, қизиқарли учрашув бўлди. Рақибимиз – “Қизилқум” ҳам яхши ҳаракат қилди. Лекин биз устунликка эришдик ва яна олдинга интилишда давом этамиз.

- “Қизилқум”ни таркибидан келиб чиқиб, бугунги ўйиндан қониқдингизми?

- Тушунаман, биз ҳам рақибдан бошқача таркиб ва бошқача ўйин кутгандик. Рақиб таркиби ҳақидаги савол менга берилмаслиги керак, деб ўйлайман. Қайсидир томондан бундай таркиб ўйнагани бизга сюрприз бўлди, дейишим ҳам мумкин. Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- Ярим финалда қайси жамоа билан ўйнашни хоҳлаяпсиз?

- Кутамиз. Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Қолган ўйинлар натижаларини кутамиз.

- “Андижон” Осиё майдонларига чиқишни Кубок орқали ҳал қила оладими?

- Келинглар, ҳаммасини бироз кутиб турайлик. Ҳали кейинги ўйинлар бор. Мен эса ўзимизни ҳақиқий фидоий ишқибозларимизни ғалаба билан яна бир бор табриклайман. Чунки бу “Андижон” футболида Ўзбекистон Кубогида ҳозирча энг юқори натижаси бўлиб турибди. Шу боис барчани табриклайман. Кейинги учрашувларда ҳам яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!