Александр Хомяков: "Хебайни жамоамиз билан яна бир йиллик шартномаси бор"

“Турон” – “Андижон” (1:3) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Тўғрисини айтадиган бўлсам, фақат натижадан кўнглим тўлди. Менинг наздимда, биз ўйин сифати бўйича янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Биринчи таймдаги қизил карточкадан кейин янада яхшироқ ўйнашни бошладик. Лекин айрим вазиятларда хатолар ҳам бўлди. Шундай экан, учрашувнинг натижасидан кўнглим тўлди, бироқ ўйинни ташкил қилиш бўйича кўнглим у қадар тўлгани йўқ.

Бир томондан қараганда, ўйинчиларимни ҳам тўғри тушунаман. Мавсум ўз якунига етмоқда. Ўз майдонимизда ОКМКга қарши учрашувда очко йўқотгандик. Ўша мағлубият ўйинчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатди. Тикланиш жараёни қийин кечди. Қисқа қилиб айтганда, футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Уларни ҳам тушуниш мумкин. Олдимизда яна битта ўйин бор. Ўйлайманки, ўз майдонимиздаги ёпилиш ўйинимизда керакли натижани қўлга киритамиз.

- Рубин Хебайни “Пахтакор”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди. Бу қанчалик рост?

- Биласизми, Рубинни жамоамиз билан яна бир йиллик шартномаси бор. Мен шуни биламанки, “Пахтакор” клубимизга расман мурожаат қилмади. Шундай экан, бу борада ҳеч қандай фикр билдира олмайман. Ҳаммага раҳмат.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Xabibillo
23/11/2023 14:27
Хебай узимзга керак сохтакор кулингни торт Хебайдан .
&
Bek 56
23/11/2023 08:26
РУБЕН АНДИЖОНДА к,олади ИНШААЛЛОХ,