Алексис Санчес АПЛга қайтиши мумкин!
"Интер" Алексис Санчес билан хайрлашишга тайёр, дея ёзмоқда "The Sun" нашри.
Манбанинг хабарига кўра, "нерадзуррилар" футболчининг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганига қарамай, уни қишки трансфер вақтида текинга қўйиб юбормоқчи.
Аввалроқ, Алексис хизматлари "Эвертон"га таклиф этилганди. "Барселона" ҳам собиқ футболчисини қайтаришга қарши эмас. Жорий мавсум Санчес 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар