Алексис Санчес "Интер"га қайтиши мумкин

Ҳужумчи Алексис Санчес тез орада "Интер"га қайтиши мумкин. Журналист Николо Скиранинг ёзишича, чилилик футболчининг агенти уни “нерадзуррилар”га таклиф қилган. Футболчи йилига 3 миллион евро маош ва бир йиллик шартнома сўрамоқда.

34 ёшли Алексис 2022/23 йилги мавсумни “Марсель” сафида ўтказди ва Франция чемпионатининг 35 ўйинида 14 та гол урди. Чилилик футболчи энди яна эркин агентга айланди.

“Интер” янги ҳужумчи қидирмоқда. Бироқ Милан клубининг асосий мақсади “Арсенал” футболчиси Фоларин Балоган бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!