Алексис Санчес: Мен жуда оч эдим

“Интер”нинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес кеча “Ювентус”га қарши бўлиб ўтган Италия Суперкубоги учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Шу куни ўйин қўшимча бўлимларга қадар давом этди ва “нерадзуррилар”га ғалаба келтирган голни айнан Санчес киритди.

“Ўша оқшом мен жуда оч эдим. Менинг голим - шернинг бўкириши. "Интер" тўғри йўлдан кетмоқда. Таркибда ажойиб ўйинчилар бор. Биз худди шу йўналишда давом этишимиз керак”, - деди чилилик футболчи.

Алексис жорий мавсум “Интер” сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!