Алексис Санчес МЮ мухлисларидан нега узр сўради?

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес жамоа мухлисларидан узр сўради.

“Жамоанинг мақсадларига эришишида ёрдам бера олмаганим учун мухлислардан узр сўрайман. Бу мавсум жуда қийин бўлди. Жароҳатлар сабаб ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсата олмадим. ОАВда тарқалган хабарлар ёлғон. Мен барча соҳаларда профессионал бўлганман. Биз – “Манчестер Юнайтед”миз! Клуб бир кун келиб албатта Алекс Фергюсон даврида бўлганидек буюк бўлади”, - дейди чилилик футболчи.

Маълумот учун, 30 ёшли Санчес жорий мавсум МЮ сафида 37та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди. “Қизил иблислар” эса АПЛни 6-ўринда якунлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!