Альфонсо Дэвис "Бавария"дан кетиб, "Реал"га ўтишни истамоқда
"Бавария" футболчиси Альфонсо Дэвис мюнхенликлар билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. У мавсум охирида жамоани тарк этиши кутилмоқда.
"Diarioas" нашрининг хабарига кўра, қанот ҳимоячиси фаолиятини "Реал"да давом эттириш ҳақида ўйламоқда. Агар мадридликлар Дэвисни қўлга киритишни истаса, 50 миллион евролик товон пулини тўлаши керак бўлади.
Маълумот ўрнида, Альфонсо жорий мавсум Бундеслиганинг 10 та ўйинида 3 та ассист муаллифи бўлди. Ҳозирда таниқли "Transfermarkt" портали уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар