Алиризо Мансуриан: “Локомотив”га қарши ўйинда бор имкониятимизни ишга соламиз

11 апрель куни “Локомотив” Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинлари доирасидаги навбатдаги учрашувини ўз майдонида ўтказади. “Темирйўлчилар” 4-тур баҳсида Эроннинг “Истиқлол” клубини қабул қилади.

Бугун анъанага кўра, ҳар икки жамоа вакиллари ва ОАВ ходимлари ўртасидаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Алирози Мансуриан ва жамоа етакчиларидан бири Омир Иброҳим иштирок этди.

Ҳаммага салом. Эртага яхши ўйин бўлиши кутилмоқда. “Локомотив” яхши жамоа. Бу жамоанинг ўйинини Теҳронда ҳам кўрганмиз, лекин бор имкониятни ишга солиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Умуман ўйин чиройли бўлиб ўтади, деб ўйлайман.

– “Локомотив”нинг кучли ва ожиз нуқталари ҳақида?

Жамоанинг кучли томонлари ҳақида гапирадиган бўлсам, аввало бу тажриба билан боғлиқ. Таркибда бир қатор кучли футболчилар бор, Хусусан Темур Копадзе майдон марказида ажойиб ҳаракат қилади ва катта ҳажмдаги ишни бажаради. Кучсиз томонлари ҳақида профессионал мураббий сифатида бирор нарса дея олмайман, – дейди Алирози Мансуриан.

Омир Иброҳим:Иккала жамоа яхши спорт формасига ва яхши таркибга эга. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз. Бунда ўз имкониятларимизни ишга солиб, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.

Эалтиб ўтамиз, “Локомотив” – “Истиқлол” баҳси эртага соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!