Алишер Азизов, Акром Баҳритдинов ва яна бир қатор футболчилар "Рубин"да!

Биринчи лига вакили – “Рубин” жамоаси ҳам мавсумга тайёргарлигини давом эттиряпти. Явар Нажафалиев бошчилигидаги жамоага бир қатор ўйинчилар таклиф қилинди ва уларнинг орасида сиз яхши танийдиган футболчилар ҳам бор.

Жумладан, “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси, бунгача Қирғизистон, Уммон, Бангладеш чемпионатларида тўп сурган ҳужумчи Алишер Азизов “Рубин”га қўшилди. Бу ҳақида футболчининг ўзи sports.uzга хабар берди. Маълум бўлишича, жорий мавсумни мазкур жамоада ўтказади.

Қолаверса, Суперлиганинг бир қатор клубларида ўйнаган Акром Баҳритдинов ҳам “Рубин”га қўшилди. Унинг охирги жамоаси “Навбаҳор” эди. Булардан ташқари,  Шерзод Жалилов, Обид Ҳакимов ҳамда дарвозабон Асилбек Омонов ҳам “Рубин” шарафини ҳимоя қиладилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!