Алишер Одилов пенальти ҳақида: "Тўпга биринчи бўлиб улгурдим ва...

Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсум 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида кучли рақибдан устун келди. 

"Олимпиячилар" сафида Жиянов, Одилов ҳамда Абдумажидов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу голларга "шерлар" сафида Сайфиев ҳамда Турсунов жавоб бера олди. 

Ўйиндан Алишер Одилов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди: 

Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлган. Ҳарактер кўрсатиб ғалаба қозондик. Бироқ анча қийин бўлди. 


- Илк эпизодда пенальти ишладингиз. Ўша вазиятда фол бормиди?

- Тўпга биринчи бўлиб улгурдим ва дарвозабон оёғимга тепди ва бу вазиятда пенальти бор эди. 

- Ўйин сиз учун омадли ўтди. Битта пенальти ишладингиз ва битта гол урдингиз. Шу ҳақида фикрларингиз? 

- Энди жуда ҳам омадли ўтди, дея олмайман. Иккита гол урсам ҳам бўларди. Буёғига машғулотларда бор кучим билан ҳаракат қиламан ва ҳар бир ўйинда 2-3 та гол уришга ҳаракат қиламан. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!