Алишер Усмонов 2019-2020 йилги мавсум якунланганини маълум қилди
Бугунги кунда Халқаро қиличбозлик федерацияси - FIE ррезиденти Алишер Усмоновдан олинган мактубга асосланиб, қиличбозлик бўйича 2019/2020 йилларда халқаро мавсуми расман ёпилди ва барча қиличбозлик мусобақалари бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси маълум қилди.
"Бир неча ой давомида дунё Cоvid-19 пандемиясидан қаттиқ таъсирланган. Мен барча қиличбозларни, федерацияларни ҳамда қиличбозлик оиласини ХСТ ва сизнинг мамлакатларингизнинг тавсияларига амал қилишни давом еттиришга даъват этаман.
Cоvid-19 билан боғлиқ глобал вазиятни ҳисобга олиб, 2020 йил апрель, май ва июнь учун режалаштирилган барча мусобақаларни бекор қилишга қарор қилинди.
2020 йил мартгача олинган натижалар ва малакалар сақланади. Рейтинглар "музлатилган" тартибда ва қолдирилган сўнгги Олимпия саралаш мусобақаларини ўтказишимиз биланоқ фаоллашади:
- Қиличбозлик бўйича рапира йўналишидаги эркаклар ва аёллар Гран-Приси;
- Қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида жаҳон кубоги босқичи;
- Қиличбозлик бўйича жаҳон Кубогининг эркаклар ўртасидаги босқичи;
- Эркаклар ўртасида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичи;
- Қиличбозлик бўйича хотин-қизлар ўртасида жаҳон Кубоги босқичи.
Юқоридаги мусобақалар, тўрт ҳудудий саралаш босқичи:
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазият хавфсиз бўлганида;
- спортчилар учун тенг ўқув жараёни мумкин бўлганда бўлиб ўтади.
- ҳеч бир федерацияга иштирок этиш имконияти рад этилмайди;
- дастлабки халқаро мусобақалар, жумладан, бир неча "тайёргарлик" жаҳон чемпионати / Гран-При мусобақалари ўтказилади", - дейилади хатда.
Фикрлар