Алишер Усмонов 65 ёшга тўлди
Ads

Бугун, 9 сентябрь куни Халқаро қиличбозлик федерацияси Президенти, ватандошимиз Алишер Усмонов 65 ёшини қарши олди. МОҚ матбуот хизмати Алишер Бурхоновичга табрик йўллади. 

"Алишер Усмоновнинг жаҳон спорти тараққиёти, Олимпия ҳаракати ривожида тутган ўрни беқиёс. Шунингдек, у киши Ўзбекистонда нафақат спорт ва ижтимоий соҳа, балки, мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Биз буни юксак қадрлаймиз ва чуқур миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Шу билан биргаликда Алишер Бурхановичнинг Ўзбекистонда қиличбозлик спорт турини ривожлантириш, Республикамиздаги энг катта стадион "Пахтакор" аренасини тубдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш ишларига бош-қош бўлаётганлиги бу инсоннинг қай даражада ватанпавар эканлигидан дарак беради.

Ҳурматли Алишер Бурханович! Бугунги шодиёна кунда Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ишларингизга ривож тилаймиз. Ўзбекистон тараққиёти йўлида ҳормай-толмай узоқ йиллар меҳнат қилишингизни, касбий фаолиятингизда эса улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз. Биз сиздек ватандошимиз билан фахрланамиз!", – дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида.