Алишер Усмонов Италиядан клуб сотиб олиши мумкин
Миллиардер Алишер Усманов Италиянинг "Козенца" клубини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, адвокат Олег Патаркацишвили аллақачон клуб ва Козенца шаҳар кенгашига ушбу таклиф билан хат юборган.
Маълумот учун, "Козенца" Италия B Сериясида ҳаракат қилади. Айни дамда жамоа чемпионатда жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. 23 ўйиндан кейин "Козенца" турнир жадвалида 17-ўринда жойлашган.
Фикрлар