Алишер Усмонов: Президент ҳам «Пахтакор»га мухлислик қилади

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Унда тадбиркор «Пахтакор» футбол клуби ҳақида баъзи маълумотлар билан бўлишди. Бу ҳақда kun.uz сайти хабар бермоқда.

«Ўзметкомбинат» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» SFI гуруҳи томонидан бошқарилмоқда. Компания кузатув кенгашининг раиси - миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг қариндоши Бобур Шодиев. SFI - бу Фаттоҳ Шодиевнинг гуруҳими?

- Йўқ, бу нотўғри. SFI унинг акаси, менинг дўстимнинг оиласига тегишли. Бизнинг «Металлоинвест» компаниямиз унинг компанияси билан ишлайди. Яқинда SFI «Пахтакор» ФКнинг 80 фоизини сотиб олди. Биз бу жамоага ишқибозлик қиламиз. Президент ҳам бу клубнинг мухлиси.

Албатта, биз уни қайта тиклашни истаймиз - аввалига Осиё чемпиони бўлишини, кейин эса жиддий кубоклар учун кураш олиб боришини. Агар SFI «Пахтакор»ни ривожлантирса, мен тушунадиган ва менга ёқадиган нарсани қилса, унда мен барча имкониятларим билан ёрдам беришга тайёрман. Аммо, бу мен «Пахтакор»нинг акциядори ёки эгаси бўлишни хоҳлайман, дегани эмас, - деди Усмонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!