Алишер Усмонов сотиб олаётган IT компания ЦСКАнинг бош ҳомийсига айланди

Москванинг ЦСКА клуби "ИКС Холдинг" билан жамоага бош ҳомий бўлиш бўйича шартнома имзолади. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, томонлар 2 йиллик келишув имзолаган. Аммо, ҳозирча шартнома бандлари ошкор этилмаяпти.

Энди холдинг логотиплари “армиячилар” формасининг олд томонида, “ВEБ Арена” стадионининг ён томонларида, шунингдек барча босма материаллар ва клубнинг Интернет-манбаларида пайдо бўлади. Бундан ташқари, у CSKA TV видеоларида ҳам акс этади.

Бундан ташқари, "ИКС Холдинг" ўз ишчилари ва мижозлари учун пойтахт жамоалари ўйинчилари иштирокида тадбирлар ўтказиши ва футболчилар расмларини ўз брендини оммалаштириш учун ишлатиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг апрель ойида РБК сайти Алишер Усмонов "ИКС Холдинг" асосчиси ва хўжайини ҳисобланган Антон Черепенниковдан компаниянинг 100% акциясини сотиб олиши ҳақида хабар тарқалган эди. Ушбу компания технологияларни ривожлантириш ва IT хизматлари бозорида этакчи ўринни эгаллайди ва саноат сектори учун энг йирик ускуналар этказиб берувчилардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!