Алишер Усмоновнинг компанияси А Серия ва Ла Лига ўйинларини интернетда онлайн трансляция қилади

Алишер Усмоновга тегишли бўлган Mail.ru Group онлайн-трансляция ҳуқуқи масаласида "Телеспорт" компанияси билан келишувга эришди.

Энди Италия А Серияси ва Испания Ла Лигаси ўйинларини Одноклассники, ВКонтакте, Mail.ru сайтларида томоша қилиш мумкин.

Ўйинларни жонли эфирда ва ёзиб олинган ҳолда ҳам томоша қилиш имконияти тақдим этилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!