Алиссон “Ливерпул”га қимматлик қилди

Римнинг “Рома” клуби дарвозабони Алиссон Англиянинг “Ливерпуль” клубига ўтмайдиган кўринади. Инглиз нашрларида ёзишларича, томонлар унинг товон пули борасида келиша олмаяпти.

Хабарда айтилишича, римликлар Алиссоннинг трансферидан 80 млн фунт ишлаб олишмоқчилар. “Қизиллар” эса бразилиялик кипер учун бунча сумма тўлашга қодир эмас.

Футболчининг ўзи эса келажаги ЖЧ-2018 га қадар аниқ бўлишига ишонмоқда. Унга шунингдек, “Реал” ва “Челси” жамоалари ҳам қизиқиш  билдирмоқда.

Маълумот учун, Алиссон якунига етган мавсумда А Серияда 37 беллашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 28 та  тўп ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!