Алиссон Онана ҳақида: "Мен ҳам вақтида у каби танлов амалга оширгандим"

"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккер "Манчестер Юнайтед"даги ҳамкасби Андре Онана ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Онана - ажойиб дарвозабон. Ўтган мавсум унинг чемпионлар лигасида кўрсатган ўйинлари ақлбовар қилмас даражада фантастик. 

Мен ҳам вақтида у каби танлов амалга оширгандим. Италиядан Англияга кўчиб ўтгандим, катта клубга ва катта сумма эвазига. Бу сизнинг елкангизга ортилган юк, катта масъулият. 

Жамоа ўзгартирганда, чемпионат ўзгартирганда, мослашишга тайёр бўлишингиз керак. Ўйлашимча, у ҳали муваффақият қозона олади. Ҳозир Андре мухлислар қўллаб-қувватлашига муҳтож", - деди бразилиялик посбон. 

Маълумот ўрнида, Алиссон жамоаси "Ливерпуль" эртага Тошкент вақти билан 21:30 да Онана ҳаракат қиладиган "Манчестер Юнайтед" билан куч синашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!