Алиссон: Салоҳ оч

“Ливерпуль” дарвозабони Алиссон мисрлик жамоадоши Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди.

Салоҳ кеча “Лидс”га (4:3) қарши кечган АПЛнинг илк турида хет-трик қайд этди ва жамоасининг муҳим ғалабасини таъминлади.

“У оч ва мавсумни оч бошлади. Мен хурсандман. У ҳақиқатдан ҳам биз учун муҳим футболчи. Бундай старт унга ишонч бағишлайди ва бошқа футболчиларни янада кўпроқ тер тўкишга ундайди.

Бизнинг ҳужум учлигимиз жуда яхши ўйнайди. Баъзан фақат битта гол уриши мумкин, аммо биз биламизки, улар ҳимояга ҳам, ҳужумга ҳам қўшиши мумкин. "Ливерпуль" учун яхши бошланиш.

Жамоада Салоҳ борлигидан, у мавсумдаги биринчи расмий учрашувида хет-трик қайд этганидан хурсандман”, - дейди бразилиялик посбон.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар