Алиссоннинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди
Ads

Кеча АПЛнинг илк турида “Норвич”га қарши ўйинда жароҳат олган "Ливерпуль" дарвозабони Алиссонда пайлар узилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра агар бразилиялик посбонга қўйилаётган ушбу ташҳис тасдиқланса, у камида 4-6 ҳафта майдонга туша олмайди.

Аниқроғи, Алиссон ушбу вақт мобайнида премьер-лиганинг 5та учрашувини ўтказиб юборади. Жумладан, “Арсенал” ва “Челси”га қарши муҳим ўйинларни ҳам.