Алиёр Норалиев Ханти -Мансийскда иккинчи жангини ўтказди
Россиянинг Ханти -Мансийск шаҳрида нефт қазиб чиқарувчи мамалакатлар боксчилари ўртасида норасмий жаҳон кубоги саналувчи турнир старт олганди. Кеча, мусобақанинг илк кунида уч нафар юртдошларимиз ўз юришларини ғалаба билан бошлаган эди. Бугунги кун ҳам боксчиларимиз учун омадли келди. Бир неча соат аввал, -63 кгда рингга кўтарилган Алиёр Норалиев қирғизистонлик рақиби Темерлан Османовни мағлубиятга учратиб, турнирдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз: У дастлабки жангида таиландлик Бинжонг Сунсири устидан ғалабага эришганди.
Фикрлар