Алькантара МЮга ўтади, агар...

Мюнхеннинг "Бавария" клуби хавбеки Тьяго Алькантара "Манчестер Юнайтед"га ўтишга розилик билдирди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Бироқ, 27 ёшли футболчининг “Олд Траффорд”га трансфери Зинедин Зидан МЮ бошқарувига тайинланганидан сўнггина амалга ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, якунланган ёзги трансферлар даврида Алькантарага "Барселона" ва "Реал" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!