Алькантара Мюнхендаги уйини сотувга қўйди. У "Ливерпуль"га кетяпти

Испаниялик ярим ҳимоячи Тиаго Алькантара “Бавария”дан кетишга тайёрланмоқда.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли футболчи аллақачон Мюнхендаги уйини сотувга қўйган. Бундан аввалроқ эса, у “Бавария” футболчилари билан хайрлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Алькантара фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттиради. Мерсисайдликлар унга 4 йиллик шартнома ва йилига 8 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!