Алькантара
Ads

“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес яширинча “Бавария” раҳбарияти билан Тьяго Алькантаранинг трансфери борасида келишувга эришган.

Шунингдек, бу футболчини Хулен Лопетеги ҳам ўз жамоасида кўришни истамоқда. Мураббий Тьяго билан ЖЧ-2018 турнири арафасида Испания термасида бирга фаолият юритган.

Алькантара Германия чемпиони сафига Леон Горецка ўтганидан сўнг ўз ўрнини йўқотди ва ёзги трансфер мавсуми якунига қадар бошқа клубга ўтишни истамоқда.

Мюнхенликлар бунга қарши эмас, бироқ Перес уни январдаги трансферларда харид қилишни режалаштирган.

Алькантара ўтган мавсум “Бавария” сафида 22 ўйинда 4 гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилган.