Ўзбекистоннинг ғалабаси ва Шомуродовнинг ўйини Италияда қандай баҳоланди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили учта мамлакат – АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.

Сречко Катанец шогирдлари жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнири учинчи босқичидаги юришини ғалаба билан бошлади.

Таъкидлаш жоизки, Осиё қитъаси саралаш мусобақасининг учинчи босқичи кутилмаган натижалар билан бошланди. Мисол учун Австралия ўз майдонида Баҳрайндан кичин ҳисобда мағлубиятга учради, Фаластин футболчилари Жанубий Кореядан очко олиб қайтди.

Ўзбекистон терма жамоаси шимолий кореялик футболчилардан маҳорат ва тажриба бобида устун ҳисобланса-да, Тошкентда ғалаба қозониш осон бўлмади. Элдор Шомуродов бошчилигидаги футболчилари томонидан рақиб дарвозаси тарафга ҳужумлар, зарбалар, босимлар, комбинациялар кўп бўлди, бироқ Жалолиддин Машарипов томонидан киритилган гол ягоналигича қолди.

Агар терма жамоаиз посбони Ўткир Юсупов биринчи бўлим охирларида пенальтини, ўйиннинг иккинчи ярмида бир жуфт ўта мураккаб ва хавфли зарбаларни қайтармаганида очко йўқотишимиз ҳам ҳеч гап эмасди.

Ўзбекистоннинг КХДР устидан қозонган 1:0 ҳисобидаги ғалабаси ва Элдор Шомуродовнинг ўйинига Италия манбалари томонидан қуйидагича муносабат билдирилди.

FORZAROMA.INFO:

Шимолий Америка мамлакатлари мезбонлик қиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатининг Осиёдаги саралаш турнирларида “Рома” вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, дарвозабон Метью Райан майдонга тушган учрашувда Австралия терма жамоаси Баҳрайндан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Элдор Шомуродов эса, Ўзбекистон миллий терма жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб чиқди ва 87 дақиқа давомида ҳужумчиларни олдинга бошлади.

Учрашув 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Шу ўринда, “Рома” ҳужумчиси жорий мавсумни “Эмполи” дарвозасига киритилган гол билан бошлаганини таъкидлаш лозим.

VOCEGIALLOROSSA.IT:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кейинги жаҳон чепионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўз уйида Шимолий Корея билан куч синашди. Мезбонлар бош мураббийи Сречко Катанец “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга бошланғич таркибдан жой бериш билан бирга унга сардорлик боғичини ҳам ишониб топширди.

Беллашув кичик ҳисобда мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Голни 20-дақиқада Жалолиддин Машарипов киритди.

LAROMA24.IT:

Миллий терма жамоалар мусобақаларга киришди. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Элдор Шомуродов Римга қайтганидан сўнг, Артём Довбикнинг ўрнини босиши керак. Украиналик ҳужумчи жароҳат олиб сафдан чиқди.

Рим ҳужумчиси Шимолий Кореяга қарши учрашувни бошланғич таркибда бошлаб, 87-дақиқагача ҳаракат қилди. Учрашув 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди. 20-дақиқада Жалолиддин Машарипов ҳал қилувчи зарбани берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқиш учун Корея Халқ Демократик Республикасидан ташқари, Қирғизистон, Эрон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари билан рақобатлашади. Гуруҳда дастлабки икки поғонани эгаллаган терма жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига чиқади. Учинчи ва тўртинчи ўрин эгалари саралаш мусобақаларини давом эттиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувни 10 сентябрь куни сафарда Қирғизистон футболчиларига қарши ўтказади.

Шомуродовга Европада яна имконият беришга қарор қилишди!

Машҳур юлдузнинг пешонасига ўзбеклар билан ўйнаш ёзилган экан...

Шомуродовнинг даври келди. “Рома” Элдорга суянадиган бўляпти!

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
06/09/2024 20:47
10 марта кайтариб езаверинглар.Тавба.